Жезуш Роналдуга дам берди: у «Аркадаг»га қарши ўйнамайди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг» билан баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилган эди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик.