Жек Грилиш ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилиб қолиши мумкин
Аввалроқ Жек Грилиш жароҳати сабаб операция столига ётишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Энди эса футболчининг муаммолари яна ортди: унга 12-сентябр куни содир бўлган воқеа бўйича жарима масаласи қайта кўтарилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша куни Грилиш Ливерпулда ўзининг Lamborghini автомобилида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтамасдан ўтиб кетган. Қоидабузарлик тунги пайтда содир бўлгани учун рулда айнан ким бўлганини тасдиқлаш бўйича қўшимча тартиб-таомиллар талаб қилинган.