МакТоминай «Рома» билан ўйинда майдонга қайтиши мумкин
«Наполи»нинг шотландиялик ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминай аввалги учрашувда жароҳат олганди. Шунга қарамай, у жамоа учун жуда муҳим: майдонда фойдаси катта, қолаверса, таркибда жароҳатлар кўплиги сабабли унинг йўқлиги Конте штабини янада қийин аҳволга солиб қўяди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Corriere della Sera хабарига кўра, МакТоминай яллиғланишга қарамай машғулотларни давом эттирмоқда ва «Рома» билан навбатдаги ўйинга қадар сафга қайтишга қатъий бел боғлаган. Айнан шу муаммо...