Деку чемпионлик марафони узун ва "Барселона" хато қилишга ҳақсиз деди
«Барселона» спорт директори Деку Испания чемпионатидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдириб, мавсумнинг асосий қоидасини эслатди: бу ерда бир-икки ёрқин ўйин эмас, барқарорлик ҳал қилади. Айни пайтда каталонияликлар турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Реал Мадрид»ни бир очко фарқ билан ортда қолдирган.
Декуга кўра, жамоа ичидаги позиция аниқ — у мураббий билан бир хил фикрда. Чемпионат “узоқ масофа”, яъни марафон: ким камроқ адашса, темпни туширмаса, натижани мунтазам йиғса, ўша юқорида туради.