Гарри Кейн «Бавария»нинг требл имкониятига баҳо берди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн жорий мавсум якунида жамоа треблни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бу, албатта, мумкин, лекин манзилгача ҳали анча йўл бор. Биз ўзимизни катта олиб юрмаймиз. Ҳали ҳам барча мусобақаларда курашни давом эттиряпмиз. Ўйинимиз ва клуб ичидаги муҳитни инобатга олсак, албатта, бундай имконият бор. Аммо требл ютиш учун бироз омад ҳам керак: ҳаммаси сиз томонга оғиши, натижаларни барқарор ушлаб туриш ва жароҳатлардан қочиш муҳим.