Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубогида кучли гуруҳга тушди
2026 йилги U-17 Осиё Кубоги учун қуръа натижалари маълум бўлди. Маросим Куала-Лумпурда ташкил қилиниб, унда ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигида иштирок этадиган жамоалар гуруҳларга ажратилди. Натижада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “D” гуруҳига тушди ва бу гуруҳда Австралия, Ҳиндистон ҳамда КХДР билан беллашадиган бўлди.
Бир қарашдаёқ маълум: осон йўл йўқ. Австралия — жисмоний тайёргарлик ва тезликка суянувчи, доим босим билан ўйнайдиган рақиб. КХДР эса одатда тартиб, интизом ва қаттиқ характер билан ажралиб туради.