Англия Коста-Рика билан назорат ўйини ўтказади
Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати стартидан олдин яна бир ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг навбатдаги рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам назорат баҳсида майдонга тушиши маълум қилинганди. Ҳар икки ўйин АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базаси яқинида ўтказилади, бироқ аниқ стадион ҳали тасдиқланмаган.
Англия ва Коста-Рика шу пайтгача икки марта тўқнаш келган.