Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди
Чемпионлар лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиковий раундда майдонга тушиб, 1/8 финал йўлланмаси учун курашади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. Дизайн асосан тўқ рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.