УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўпни таништирди
Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стик босқичида майдонга тушиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланма устида баҳс олиб боради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим этди. У қорама-тир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.