Балде Ла Лигада чап қанот ҳимоячилари орасида энг ишончли
«Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балде Ла Лигада ўз позициясида ҳимояда энг барқарор ўйинчилардан бири сифатида ажралиб турмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Barca Universal маълумотига кўра, Балде рақиблар томонидан бир ўйинда ўртача атиги 0,2 марта алдаб ўтилади. Бу кўрсаткич Испания чемпионатидаги чап ҳимоячилар орасида энг яхшиси саналади. Таққослаш учун, «Реал» футболчиси Алваро Каррерас ўртача 0,8 марта айланиб ўтилмоқда.
Жорий мавсумда 22 ёшли Балде...