Павлович «Лейпциг» билан тортишув сабабини тушунтирди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Александр Павлович «РБ Лейпциг» футболчилари билан бўлиб ўтган баҳсли вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Германия кубоги чорак финалида мюнхенликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонда кичик тортишув юзага келиб, унинг якунида Павлович сариқ карточка олди.
«Мен ўзимни ортиқча тажовузкор тутдим, бундай ҳолат менга ярашмайди. Аммо эмоция — футболнинг бир қисми. Жамалга кераксиз тарзда қўпол ўйнашди, шунинг учун жаҳлим чиқди.