Буффон Пио Эспозитони Италия терма жамоасининг умиди деди
Италия терма жамоаси ва “Ювентус”нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтда энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу — “Интер” сафида тўп сураётган Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Афсонавий посбон ёш ҳужумчининг яқин келажакда, хусусан, жаҳон чемпионатидаёқ ўзини ёрқин кўрсатишига умид билдирди.
“Мен Эспозитони шахсан кузатдим ва у менда жуда катта таассурот қолдирди. У камтар, профессионаллиги юқори, мотивацияга тўла ва доимий иштиёқ билан ўйнайди.