Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтмаслигини айтди
«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасига эҳтимолий қайтиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ЖЧҲ арафасида немислар дарвозабонлар масаласида муаммоларга дуч келаётгани фонида, матбуотда бир неча ойдан бери тез орада 40 ёшга тўладиган Нойернинг бундесжамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти.
Чоршанба куни «Бавария» Германия Кубоги чорак финалида «RB Лейпциг»ни 4:0 ҳисобида енгди. Ўйин тугагач, журналистлар Нойердан терма жамоадан кетиши якуний қарорми...