Жикия «Антальяспор» сафидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти юзасидан саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-каналида эълон қилинган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат» дея жавоб қайтарди. Туркияда ҳамма нарса кўнгилдагидек экани ҳақидаги саволга эса футболчи табассум билан «Туркияда ҳаммаси жойида» деди.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган.