«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан жамоанинг яқин учрашувида майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ айнан шу ўйинда унинг номи қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган.