Ван Дейк "Сандерленд" сериясини тугатди: "Ливерпул" ютди (видео)
Англия Премер-лигасининг 26-туридаги сафар баҳси амалдаги чемпион «Ливерпул» учун осон кечмади. «Сандерленд» ўз уйида жуда қаттиқ турди, ҳатто мезбонлар майдонидаги 12 ўйинлик мағлубиятсиз серияси ҳам бугунги кечагача “тирик” эди. Аммо мерсисайдликлар охиригача сабр қилди, босимни тўхтатмади ва керакли пайтда ҳал қилувчи зарбани берди.
Ўйиннинг энг муҳим лаҳзаси 61-дақиқада келди. Стандарт ҳолатлар “Ливерпул”нинг эски қуроли, Ван Дейк эса шу қуролнинг энг ишончли “ўқи”. Ҳимоячи тўпни аниқ йўллаб...