Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди
Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа баёнотида айтилишича, тиббий кўрик натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил жароҳат ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафидаги дебютини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда ўтказганди.