Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна жамоага қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам таркибда бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, мураббийлар штаби тиғиз тақвим фонида Роналдуни ва асосий таркибнинг яна бир нечта футболчиларини асрашга қарор қилган.