Арне Слот Салоҳнинг навбатдаги рекордига муносабат билдирди
«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот Моҳамед Салоҳнинг клуб тарихидаги яна бир ютуқ кўрсаткичига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
33 ёшли ҳужумчи «Сандерленд»га қарши ўйинда (1:0) голли узатма амалга оширди ва АПЛда «қизиллар» сафида ассистлар бўйича Стивен Жеррард натижасига етиб олди. Шу тариқа мисрлик футболчи афсонавий собиқ ярим ҳимоячи билан биргаликда клуб рекордини бўлишиб турибди.
«Салоҳнинг “Ливерпуль”даги рекордлари жуда кўп. Бу сафар у шунчалик буюк футболчи билан тенглашди.