Георгий Джикия Туркиядаги ҳолати ҳақида фикр билдирди
"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги клуби билан боғлиқ вазият юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони "FNL s Ilyovym" телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистнинг "Антальяспор"даги ишларингиз қалай?" деган саволига Джикия: "Ҳаммаси яхши, раҳмат", дея жавоб қайтарди.
Кейинги саволда ҳам Туркиядаги шароит ва ҳолатидан қониқиш бор-йўқлиги сўралганда, ҳимоячи табассум билан "Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидек" деди.