Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг келажаги деб атади
Туриннинг “Ювентус” клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтда энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу — “Интер” ҳужумчиси Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буффон Эспозитони шахсан кузатганини таъкидлаб, унинг ўйини катта таассурот қолдирганини билдирди. “У камтар, профессионал, жуда мотиватсияли ва майдонда иштиёқини яққол кўрсатади. Мен уни жаҳон чемпионати учун Италия терма жамоаси таркибига ҳеч иккиланмасдан олган бўлардим”...