Наумов Моуринью учун Саудия лигаси мос деб ҳисоблайди
«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиргани маъқул эканини айтди. У бу борадаги фикрларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньюнинг энг кучли даври ортда қолган ва унга танаффус керак. Эксперт фикрича, португалиялик мутахассис авваллари сирли, кутилмаган ва ўзига хос услуби билан ажралиб турган бўлса, ҳозир эса оддийроқ, «ўртамийона» мураббийга айланган.