«Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчини сотмоқчи
Туринликлар 25 ёшли белгиялик ҳужумчи Луи Опендани мавсумни камида 10-ўринда якунласа, мажбурий равишда сотиб олади. Футболчининг ҳуқуқлари ҳозирча Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ювентус» айни пайтда А Серия жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда ва кескин пасайиб кетиши даргумон. Демак, клуб Опенда учун 40,6 миллион евро тўлашига тўғри келади.
Calciomercato хабарига кўра, бош мураббий Спаллетти форварднинг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпти...