«Барселона» Кристенсенга янги шартнома таклиф қилмоқчи
«Барселона» спорт директори Деко ҳимоячи Андреас Кристенсенга янги шартнома таклиф этилишини расман тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Деконинг айтишича, клуб футболчини ноқулай вазиятда қолдирмоқчи эмас: у жароҳати сабаб мавсум охиригача майдонга қайтиши қийин бўлиши мумкин. Шу боис каталонияликлар Кристенсенга адолатли ва қабул қилса бўладиган вариантни тақдим этишни кўзламоқда. Таклифдан сўнг футболчи келажаги борасида қарорни мустақил қабул қилади — у клубда қолишга мажбур эмас.