«Ювентус» ҳали тўлиқ сотиб олмаган ҳужумчини сотмоқчи
Туринлик «Ювентус» мавсумни камида 10-ўринда якунласа, 25 ёшли белгиялик ҳужумчи Луи Опендани мажбурий тарзда сотиб олиши керак бўлади. Футболчининг трансфер ҳуқуқлари Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирда «Ювентус» турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва жамоа кескин пастлаб кетиши эҳтимоли катта эмас. Шу боис клуб Опенда учун 40,6 миллион евро тўлашига тўғри келади.
Calciomercato хабарига кўра, Спаллетти ҳужумчининг ўйинидан унча мамнун эмас...