ЖЧ олдидан Англия Коста-Рика билан ўртоқлик ўйнайди
Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати бошланиши арафасида навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум қилинганди. Ҳар икки баҳс АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базасига яқин ҳудудда ўтказилади, аммо аниқ стадион ҳозирча эълон қилинмаган.
Англия ва Коста-Рика бунгача икки марта тўқнаш келган.