Джикия "Антальяспор"даги ҳолати ҳақида гапириб берди
"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги вазияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа интервьюсидан лавҳани "FNL s Ilyovym" телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркиядаги шароитлар тўлиқ қониқтираётгани ҳақида ҳам табассум билан тасдиқлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда "Антальяспор" сафига қўшилган.