«Марсель» янги бош мураббий номзодини топди
Роберто де Дзерби истеъфога чиқарилгач, «Марсель» бош мураббийлик учун янги вариантларни фаол кўриб чиқмоқда. Журналист Себастьен Денининг хабар беришича, француз клуби рўйхатидаги асосий номзодлардан бири — «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи Сержиу Консейсау. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар ҳали расмий музокараларни бошламаган. Шунга қарамай, «Марсель» раҳбарияти португалиялик мутахассисни узоқ вақтдан бери кузатиб келади ва уни 2024 йилда ҳам жамоага олиб келишни истаган.