Англия ЖЧ олдидан Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинини ўтказади
Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати старти арафасида навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, британияликларнинг рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 10-июн куни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган. Аввалроқ англияликлар 6-июн куни Янги Зеландия билан ҳам назорат баҳсида майдонга тушиши маълум қилинганди. Ҳар икки ўйин Флорида штатидаги машғулот базасига яқин ҳудудда бўлиб ўтади, бироқ аниқ стадион ҳали эълон қилинмаган.