Артета Субименди майдонда эркинроқ ҳаракатланишини истайди
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микел Артета ярим ҳимоячи Мартин Субименди ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Артетанинг айтишича, у футболчи билан илк суҳбатида Субименди ўз позициясида олдинга кўпроқ чиқиш борасида ўзини бироз чекланган ҳис қилганини айтган. Мураббийлар штаби эса унга керакли пайтда ва мос рақибларга қарши ўйинларда эркинлик беришга ҳаракат қилмоқда, шунда у бўш ҳудудларга ҳужум уюштириб олади. Артета Субимендининг бундай вазифани аъло даражада бажараётганини таъкидлади.