Ўзбекистон U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни расман бошлади
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда ФИФА делегацияси иштирокида 2027 йилда Озарбайжон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига бағишланган муҳим учрашув ташкил этилди. Қисқача айтганда: бизда катта турнир бор, катта масъулият бор ва энди иш ҳам расман бошланди.
Учрашув аввалида ФИФА вакиллари Ўзбекистонни ушбу нуфузли мусобақага мезбон сифатида табриклади. Улар мамлакатимизда футболнинг шиддат билан ўсиб бораётгани, инфратузилма ва тизимли ислоҳотлар орқали ўйин сифати ҳам...