«Марсель» бош мураббийликка Консейсау вариантини кўриб чиқмоқда
«Марсель» Роберто де Дзерби истеъфога чиқарилгач, бош мураббийлик лавозими учун янги номзод излашни жадаллаштирди. Журналист Себастьян Дени хабарига кўра, француз клуби шорт-листидаги асосий вариантлардан бири — «Ал-Иттиҳод»ни бошқараётган португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган, бироқ «Марсель» раҳбарияти Консейсау фаолиятини анчадан бери кузатиб келади. Клуб уни 2024 йилда ҳам жамоага олиб келишни истаган.