Джикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди
«Анталяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркия клубидаги ҳозирги вазияти юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикия «Анталяспор»даги ишлар қандай кетаётгани ҳақидаги саволга «ҳаммаси яхши» дея жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини, барчаси жойида эканини табассум билан таъкидлади.
Джикия ўтган ёзда «Анталяспор» сафига қўшилган. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб...