Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқача изоҳ берди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги ҳозирги аҳволи юзасидан саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг фикрлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан «Антальяспор»даги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат» дея жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳақида саволга эса футболчи табассум билан «Ҳаммаси кўнгилдагидек» деди.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди.