Килиан Мбаппе ёзда «Реал»дан кетиш ҳақида жиддий ўйламоқда...
Мадриддаги муҳит яна қизиб кетди: «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг ҳозирги тараққиёт суръатидан қониқмаётгани ва ёзда клубни алмаштириш вариантини инкор этмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу сафарги гап шунчаки “овоза” эмас, мухлисларни ўйлантириб қўядиган сигналга ўхшайди.
El Nacional ёзишича, франциялик форвард “қайси йўлга кетяпмиз?” деган саволга жавоб тополмаяпти. У Мадридга келаётганда катта кубоклар, Европада доимий устунлик ва ҳар мавсумда чўққи учун жанжаллашиб юриш деган тасаввур билан келган.