«Манчестер Юнайтед» мураббий танловида ҳозирча қарорини ойдинлаштирди
Майкл Кэррик бошчилигида «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасида тўртта ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Бироқ ижобий натижаларга қарамай, у жамоанинг тўлақонли бош мураббийи бўлиш учун асосий номзодлар қаторида кўрилмаяпти, деб ёзади Sky Sports. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, клуб ёзда мураббийлик курсисини тажрибали ва кучли характерга эга мутахассисга топширишни афзал билмоқда — айнан шундай мураббий юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни бошқариб кета олади.