Непомнящий Сафоновни ёш футболчиларга ўрнак деб атади
Россиялик мураббий Валерий Непомнящий «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновни ёш футболчилар учун ибрат сифатида кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Сафоновнинг Париж клубида асосий дарвозабонга айлангани қувонарли ҳолат. Непомнящий Матвей узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолганига қарамай, таслим бўлмагани ва майдондаги ўйини билан ҳаммасини исботлаганини «RB Sport»га айтиб ўтди.
26 ёшли посбон Франция Ligue 1 жорий мавсумида тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди.