Бавария ёзги трансферларда эҳтиёткор сиёсатни танлади
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ёзги трансфер режаларини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, клуб хавфи паст, аммо фойда келтириш салоҳияти юқори бўлган футболчиларга устуворлик бермоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Бавария” бир нечта ёш ижрочиларни таркибга қўшишни кўзламоқда: улар яқин орада асосий жамоада ўйнаб кетиши ёки кейинчалик трансфер бозорида фойда билан сотилиши мумкин.
Шу боис, жорий йилда клуб йирик юлдузларни олиб келишга жиддий киришмаслиги эҳтимоли юқори.