«Барселона» Деку Мартиннинг ўсишини юксак баҳолади
«Барселона»нинг спорт директори Деку жамоа ҳимоячиси Жерар Мартин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Декунинг таъкидлашича, Мартин клубга келганидан бери сезиларли даражада ўсди. У мавсум давомида ҳам қанот ҳимоячиси, ҳам марказий ҳимоячи позицияларида ўйнаб, доим ғалаба учун курашгани, жамоага ёрдам бергани ва «Барселона»га керак бўлган жамоавий руҳни намоён этгани қайд этилди.
Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи барча турнирларни ҳисобга олганда 32 та учрашувда майдонга тушди...