«Марсель» янги бош мураббий номзодини белгилаб олди
«Марсель» Роберто де Дзерби билан хайрлашгач, бош мураббийлик учун янги номзод излашни жадаллаштирди. Журналист Себастьян Дени хабарига кўра, француз клуби эътибор қаратаётган вариантлардан бири — «Ал-Иттиҳод»ни бошқараётган Сержиу Консейсау. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар ўртасида расмий музокаралар ҳали бошланмаган. Шунга қарамай, «Марсель» раҳбарияти португалиялик мутахассисни анча вақтдан бери кузатиб келади — клуб Консейсоуни 2024 йилда ҳам жамоага олиб келишни хоҳлаган.