Португалия Роналду бошчилигида мундиал финалини кўзламоқда
Португалия миллий жамоаси келаси ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Турнир уч мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, Португалия футбол федерацияси терма жамоа олдига максимал вазифа қўйган: мундиал финалига чиқиш. Жамоанинг бундан эртароқ босқичда мусобақани тарк этиши федерация томонидан муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади.
Федерация Португалия 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш салоҳиятига эга, деган ишончда.