«Тоттенхэм» Одобертни узоқ муддатга йўқотди: жиддий жароҳат
Сешанба куни Англия чемпионати доирасида «Тоттенхэм» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ вингер Вилсон Одоберт жароҳат сабабли алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Le Parisien хабарига кўра, эртаси тонгда 21 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтди. Текширув натижалари унинг чап тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам узилганини кўрсатган.
Агар ташхис тасдиқланса, Одоберт учун 2025/2026 йилги мавсум амалда якунланган бўлиши мумкин. Бундай жароҳатдан...