Паненка ўз услубидаги пеналти зарбаси ҳақида фикр билдирди
Чехия футболи афсонаси Антонин Паненка «паненка» услубида тепиладиган пеналти зарбаси рақибга ҳурматсизлик, деган қарашга қўшилмаслигини айтди. У ушбу услубни 1976 йилги Европа чемпионати финалида муваффақиятли қўллаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паненкага кўра, ўша пайтда у рақибни масхара қилишни эмас, энг ишончли ечимни танлаган. «Бундай зарба ҳурматсизликми? Йўқ, мен бунга қўшилмайман. Ўша лаҳзада мен учун энг эҳтимолий гол уриш йўли шу эди. Европа чемпионати финалида ҳеч ким рақиб устидан кулишни ўйламайди.