Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада жамоага қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим туфайли Роналдо ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бериш режалаштирилган.