Наумов Моуриньо учун энг мос лига Саудия деди
“Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган чемпионат ҳақида фикр билдирди. У “Евро-Футбол.Ru” нашрига берган интервьюсида португалиялик мутахассисга айнан Саудия Арабистони лигаси мос келишини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг айтишича, Моуриньонинг энг ёрқин даври ортда қолган: у мураббий сифатида танаффус қилиши керак, чунки замонавий футбол талаблари фонида аввалги янгилик ва кутилмаган қарорлар кўринмаяпти.