Луис Энрике Кварацхелия ПСЖ учун ҳал қилувчи футболчи деди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа вингери Хвича Кварацхелиянинг ўйини ва ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис Кварацхелиянинг соғайиб, майдонга қайтаётганидан мамнун эканини таъкидлади. Энрикенинг айтишича, клуб раҳбарияти футболчини шоширмасдан, унинг қайтишини пухта режалаштирган, чунки Квара мавсумнинг иккинчи ярмида ПСЖнинг асосий таянчларидан бирига айланиши кутилмоқда. Мураббий бу омил жамоага яна йирик совринлар учун курашишда муҳим калит бўлишини қўшимча қилди...