Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
— «Антальяспор»даги ишларингиз қалай? — деган саволга Джикия: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», — дея жавоб қайтарди.
У Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидек эканини қўшимча қилиб, жилмайган ҳолда: «Бу ерда ҳаммаси жойида», — деди.
Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди.