Арбелоа «Реал»да қийинчиликка дуч келди, сабаб айтилди
Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббий Альваро Арбелоанинг жамоа юлдузлари орасидаги нуфузи кутилган даражада эмас. Бу ҳақда Sport.es хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, мутахассис футболчиларнинг “диктатураси” туфайли босимни ҳис қилмоқда: етакчи ўйинчилар мураббийнинг айрим иш услубларига рози эмас. Шунга қарамай, келишмовчилик тафсилотлари «қироллик» клубининг кийиниш хонасидан ташқарига чиқарилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ўрталарида мадридликлар бошқарувини қабул қилиб олганди.