Паненка пенальтидаги услубини ҳурматсизлик деб ҳисобламайди
Чех футбол афсонаси Антонин Паненка ўз номи билан аталадиган «паненка» услубидаги пенальти зарбаси рақибни камситиш деган фикрга қўшилмади. У бу зарбани 1976 йилги Европа чемпионати финалида амалга оширгани билан тарихда қолган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паненканинг айтишича, бундай пайтда футболчи рақиб устидан кулиш ҳақида эмас, гол уриш эҳтимоли энг юқори бўлган ечим ҳақида ўйлайди. «Бу зарба ҳурматсизликми? Мен бунга қўшилмайман. Ўша онларда мен буни гол уришнинг энг ишончли йўли деб билдим.