«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди
Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби янги спорт директори ким бўлишини расман эълон қилди: бу лавозимни Марсело Делгадо эгаллади. У клуб президенти Хуан Рикельме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бока Хуниорс» таркибни тезроқ кучайтиришга муҳтож, шу сабаб Делгадо ва Рикельме олдида трансфер ва жамоани мустаҳкамлаш бўйича муҳим вазифалар турибди.
Делгадо футболчилик фаолияти давомида Аргентина терма жамоасида ҳам ўйнаган: 1995–2002 йилларда терма сафида 18 учрашувда майдонга тушиб...